Уйчи туманида ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларда ўтказилаётган "Прокурор ва ёшлар" учрашуви муҳим аҳамият касб этмоқда.
Навбатдаги учрашув Қувурбоши маҳалласида бўлди. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш ҳақида тўхталиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди. Барчани ошкоралик, самимий мулоқотга чорлади. Маҳалла ёшлари контракт пулини тўлашда кўмаклашиш, даволаниш, моддий ёрдам, субсидия ажратиш, сафарбарлик чақируви резерви ва бошқа масалаларда юзландилар.
Мулоқот давомида турли ёшдаги фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди. 10 та турли мазмундаги мурожаат белгилаб олиниб, 6 таси жойида ижобий ҳал этилди ва 4 таси назоратга олинди.






