Уйчи туманидаги Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод маҳалла", "Обод хонадон", "Обод кўча" мезонларини жорий этиш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.

Бугун мазкур маҳаллада ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ибратли ишлар ўрганилди.Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Имамовлар маҳалла ҳоким ёрдамчилари билан мулоқотда бўлиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб бердилар.

Маҳаллада ишсиз ёшлар, ҳунарманд хотин-қизлар билан қисқа вақт ичида Хитой тажрибаси асосида кичик цехлар ташкил этилгани, 55 нафар фуқарога тикувчилик, мебелсозлик, қишлоқ хўжалиги, темирчилик, сартарошлик йўналишларида зарур жиҳозлар берилгани бугун ўз самарасини кўрсатмоқда.

Маҳаллада даромадини ошириб, янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорлар сафи кенгайиб бормоқда.