Янгиликлар
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ўнҳаят МФЙда яшовчи Сайёра Баҳодирова ишсиз эди. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси кўмагида унга 19 миллион сўм имтиёли кредит ажратилди. Кредит ва ўз маблағи ҳисобидан у тикувчилик цехини ташкил қилди. Цехга 18 та тикув машинаси ва керакли жиҳозлар келтирилди. Ҳозирда касаначилик йўналишида 20 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Цехда махсус ишчи кийим ва аёллар либослари тайёрланмоқда.
Муяссар Қозоқова, Ўнҳаят МФЙ хотин-қизлар фаоли.
Маданият марказида ўтказилган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ижтимоий ходимлар, тегишли ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
Семинар давомида мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сонли қарори мазмун-моҳияти, киритилган ўзгартиришлар ҳақида, ариза ҳамда далолатнома намуналари ва бошқа муҳим маълумотлар берилди.
Уйчи туманида қиш мавсумига тайёргарлик, маҳаллаларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттирмоқда.
Боғ МФЙда ўтказилган эрталабки хизматолди йўриқномада ишчи гуруҳнинг кун давомида бўлинган ҳолда кўп қаватли уйлар, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида иш олиб бориш жараёнида улар эътибор қаратадиган жиҳатлар айтиб ўтилди.
Иш самарадорлигини таъминлаш, мавсумни беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил қилинган.
Туман ФВБ бошлиғи А. Аҳмаджонов 15 ноябрдан 15 декабргача давом этаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да ис газидан сақланиш, ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, иситиш печларидан соз ҳолатда фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб ўтди.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ўнҳаят МФЙда яшовчи тадбиркор Шуҳратжон Отахонов ўн сотих майдонда иссиқхона ташкил этди. Айни вақтда бу ерда редиска ҳосили пишиб етилди.
-Редискадан сўнг, бодринг етиштирамиз,-дейди тадбиркор. -Мақсадимиз халқимиз дастурхонига арзон ва сифатли маҳсулот етказиб бериш.
Яна бир эътиборли томони, бу ерда оила аъзоларидан тўрт кишининг доимий бандлиги таъминланган.
Кўпни кўрган, ҳаёт синовларида тобланган нуронийлар бизнинг фахримиз, ғуруримиз. Уларнинг ўгитлари, панд-насиҳатлари-ю, бой тажрибалари барчамиз учун доимо ибрат бўлиб келган.
Уйчи туман ихтисослаштирилган мактабда «Кексалар умр йўли - тарбия мактаби» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда кексалар маслаҳат гуруҳи, “Бувижонлар мактаби” аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Тадбир аввалида нуронийлар юқори синф ўқувчиларининг дарс жараёнида бўлиб, ёшларни ўқитиш ва касбга йўналтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ғурур, ифтихор туйғуларини шакллантириш борасида бир қатор ижобий фикрлар билдиришди.






