Кўпни кўрган, ҳаёт синовларида тобланган нуронийлар бизнинг фахримиз, ғуруримиз. Уларнинг ўгитлари, панд-насиҳатлари-ю, бой тажрибалари барчамиз учун доимо ибрат бўлиб келган.
Уйчи туман ихтисослаштирилган мактабда «Кексалар умр йўли - тарбия мактаби» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда кексалар маслаҳат гуруҳи, “Бувижонлар мактаби” аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Тадбир аввалида нуронийлар юқори синф ўқувчиларининг дарс жараёнида бўлиб, ёшларни ўқитиш ва касбга йўналтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ғурур, ифтихор туйғуларини шакллантириш борасида бир қатор ижобий фикрлар билдиришди.






