Уйчи туманидаги 2-сонли спорт мактаби ва  26-мактаб ҳамкорлигида Конституция куни муносабати билан баскетбол спорт тури бўйича 2011-2013 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Наманган вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда 10 та туман жамоаларидан 120 нафардан ортиқ ўсмир иштирок этмоқда.

Уйчи туманидаги 6-мактабда 8 декабрь  - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Сиз Конститутцияни биласизми?" мавзусида қизғин давра суҳбати ташкил этилди.

Мактабнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси Р.Маҳмудов давра суҳбати иштирокчиларига Конституциямиз тарихи ва бугуни тўғрисида маълумотлар берди. Тадбирда иштирок этган жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди раиси Бахтиёр Обидов  йиғилганларга Конституция бахтимиз қомуси эканлиги ҳамда юртимиз, элимиз фаровонлиги, мустақиллигимиз таянчи эканлиги тўғрисида айтиб ўтди. Тадбир якунида ўқувчи-ёшлар Б.Обидовдан ўзларини қизиқтирган  саволларга жавоб олдилар.

Уйчи туманида 2024 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган тумандаги фермер хўжаликларига қарашли қишлоқ хўжалик техникаларини марказлашган ҳолда таъмирлаш мақсадида туман “Агросервис” МТП МЧЖ га 110 дона чопиқ трактори, 110 дона трактор кулътиватори, 40 дона чигит экиш сеялкаси, 40 дона пушта олиш мосламаси, 20 дона ОВХ пуркагич, 34 дона минерал ўғит сепгич ва бошқа механизмлар таъмирга тортилди.

Ушбу таъмирлаш ишлари сифатли ўтказилиши Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Уйчи туман бўлими ходимлари томонидан назоратга олинди. Яроқсиз ишчи органлари дефектофка актлари тайёрланиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бугунги кунда таъмирлаш ишлари якунланган чопиқ тракторлари, культиваторлар ва чигит экиш сеялкалари туман ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Мезбон” тантаналар мажмусида бўлиб ўтган байрам тадбирида икки юзга яқин ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, байналминалчи жангчилар, кўзи ожизлар, кар-соқовлар, туман ногиронлар жамияти аъзоларига эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда  туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, тумани «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази директори Т. Боймирзаевлар иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан қутлашди. Ногиронлиги бўлган шахслардан уч нафарига ногиронлик аравачаси, собиқ байналминалчи жангчилар Шуҳратжон Жўраев, Зокиржон Холмирзаевларга "Афғонистон ҳудудидан қўшинлар олиб чиқилганига 35 йил" эсдалик нишони топширилди.  “Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси раиси Н.Раҳимов бўлинманинг эсдалик совғаларини тақдим қилди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар ўксик қалбларга севинч улашди.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги  Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинида   Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлинининг 31 йиллигига бағишлаб "Конституция - халқчилик давлат, барқарор тараққиёт фаровон ҳаёт асоси!" шиори остида байрам тадбири ташкилланди.

Дастлаб, ҳарбий оркестр иштирокида 39- мактаб ҳовлисида давлат мадҳияси куйланган ҳолда давлат байроғи кўтарилди ва 23-мактаб қошида очилган "Наманган қалқон махсус гуруҳ" НТМ курсантларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Ҳарбий оркестр, миллий гвардия ва "Ватанпарвар"  ташкилоти туман ЎСТК, ФВБ махсус техникалари иштирокида "Беш минг қадам" оммавий юриш тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирлар мактаб ўқувчилари ва маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Подкатегории