“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Мезбон” тантаналар мажмусида бўлиб ўтган байрам тадбирида икки юзга яқин ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, байналминалчи жангчилар, кўзи ожизлар, кар-соқовлар, туман ногиронлар жамияти аъзоларига эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, тумани «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази директори Т. Боймирзаевлар иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан қутлашди. Ногиронлиги бўлган шахслардан уч нафарига ногиронлик аравачаси, собиқ байналминалчи жангчилар Шуҳратжон Жўраев, Зокиржон Холмирзаевларга "Афғонистон ҳудудидан қўшинлар олиб чиқилганига 35 йил" эсдалик нишони топширилди. “Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси раиси Н.Раҳимов бўлинманинг эсдалик совғаларини тақдим қилди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар ўксик қалбларга севинч улашди.






