Уйчи туманида 2024 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган тумандаги фермер хўжаликларига қарашли қишлоқ хўжалик техникаларини марказлашган ҳолда таъмирлаш мақсадида туман “Агросервис” МТП МЧЖ га 110 дона чопиқ трактори, 110 дона трактор кулътиватори, 40 дона чигит экиш сеялкаси, 40 дона пушта олиш мосламаси, 20 дона ОВХ пуркагич, 34 дона минерал ўғит сепгич ва бошқа механизмлар таъмирга тортилди.
Ушбу таъмирлаш ишлари сифатли ўтказилиши Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Уйчи туман бўлими ходимлари томонидан назоратга олинди. Яроқсиз ишчи органлари дефектофка актлари тайёрланиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Бугунги кунда таъмирлаш ишлари якунланган чопиқ тракторлари, культиваторлар ва чигит экиш сеялкалари туман ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.






