Уйчи туманидаги 6-мактабда 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Сиз Конститутцияни биласизми?" мавзусида қизғин давра суҳбати ташкил этилди.
Мактабнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси Р.Маҳмудов давра суҳбати иштирокчиларига Конституциямиз тарихи ва бугуни тўғрисида маълумотлар берди. Тадбирда иштирок этган жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди раиси Бахтиёр Обидов йиғилганларга Конституция бахтимиз қомуси эканлиги ҳамда юртимиз, элимиз фаровонлиги, мустақиллигимиз таянчи эканлиги тўғрисида айтиб ўтди. Тадбир якунида ўқувчи-ёшлар Б.Обидовдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.






