Уйчи туманида қиш мавсумига тайёргарлик, маҳаллаларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттирмоқда.

Боғ МФЙда ўтказилган эрталабки хизматолди йўриқномада ишчи гуруҳнинг кун давомида  бўлинган ҳолда кўп қаватли уйлар, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида иш олиб бориш жараёнида улар эътибор қаратадиган жиҳатлар айтиб ўтилди.

Иш самарадорлигини таъминлаш, мавсумни беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил қилинган.

Туман ФВБ бошлиғи А. Аҳмаджонов 15 ноябрдан 15 декабргача давом этаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да ис газидан сақланиш, ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, иситиш печларидан соз ҳолатда фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб ўтди.