Уйчи туманидаги 16- мактаб директори Ҳалимжон Муродов бошчилигида мактабда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларининг амалга ошишидан ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кайфияти кўтаринки.

Боиси, ҳозирги кунда, ўқитувчи ва ўқувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Мактабдаги ҳар бир синф хоналарига мониторлар ўрнатилди. Эндиликда ўқитувчилар барча дарс жараёнларини ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда сифатли таълим бера оладилар. Ҳар бир хона фанга махсус тайёрланиб, жиҳозланган. Ҳозирги кунда синф хоналарига кузатув камералари ўрнатиш ишлари бошланди.

Бошланғич синфнинг 2-""Д"" ва 3-""Д"" синфлари ўқувчилари замонавий, янги парта, стул жиҳозлари билан таъминланди.

Дастлаб биринчи экинга 1 гектар майдоннинг 0,50 сотихига мак-мак экиб, 16 миллион сўм соф даромад олди. Иккинчи экинга сабзи етиштириб, 11 миллион сўм даромад қилди.0,30 сотихига эккан болгар қалампиридан 22 миллион сўм даромадга эга бўлди. Жами 49 миллион сўм даромад олган бўлса, шундан 9 миллион сўм харажат қилган. Бундан ташқари, у 10 туп ёнғоқдан 300 килограмм ҳосил олиб, 4,5 миллион сўм даромад қилди.

Ер билан тиллашиб, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланаётган ва даромад топаётган бу каби соҳибкорлар сафи туманда кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қўшма қарорига асосан жойларда бюджет тушумлари прогнозининг бажарилиши, бу борада мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан штаб йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай штаб йиғилишининг навбатдагиси Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов бошчилигида туман солиқ инспекциясида бўлди. Муҳокамада  штаб аъзолари, туман солиқ  инспекциясининг барча ходимлари, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Йиғилишни туман прокурори олиб бориб, бугунги кунда долзарблик касб этаётган солиқ тушумларини ўз вақтида ундириш, унинг туман, давлат иқтисодиётидаги аҳамияти ҳақида фикр юритиб, солиқларни ундиришда натижадорликка эришиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Қиличини қайраб қиш яқинлашмоқда? Ўтган йилги аномал совуқ даврида ёзда қиш ғамини емаганлар аттанг деб қолдилар. Хўш, ижтимоий соҳа объектларида бу йилги мавсумга тайёргарлик қандай?

ОАВ ва блогерлар учун ташкил этилган навбатдаги пресс турда шу саволларга жавоб изланди. Туман марказидаги 1-ИДУМда 870 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Тўртта иситиш корпуси мавжуд бўлиб, учтасидаги иситиш қозони замонавийсига алмаштирилди. Иситиш қувурлари тортилди.

-Қишки мавсум учун 64 тонна кўмир жамғарилди,-дейди мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Рустамжон Асқаров. –Бу йилги мавсумда иссиқлик таъминотида муаммо бўлмаслигига ҳаракат қиляпмиз.

1-сонли кўп тармоқли ИММТТда таянч ҳаракати аъзоларида, эшитиш, гапиришда нуқсони бор, ақлий ривожланиши суст бўлган болалар тарбияланади. Бу муассасада ҳам иссиқлик таъминоти яхши йўлга қўйилган. Аммо, афсуски, айрим таълим муассасаларида мавсумга тайёргарлик ишлари ҳали якунланмаган ҳолатлар ҳам мавжуд. Қиш-қировли кунларда болалар совуқ емаслиги учун айни ҳозирги кунларда мавсумга ҳозирлик кўрилиши зарур. Бу кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифадир.

Рустамжон Турсунбоев, блогер

“Кексаларни эъзозлаш” жамоат фонди Наманган вилоят бўлимининг грант лойиҳаси доирасида Уйчи туманидаги 56 та МФЙда истиқомат қилувчи 75 ёшдан юқори бўлган нуроний отахон ва онахонларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон ҳамда тонометр бериш давом этмоқда.

Бугун туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси стуман бўлими раиси Т.Исматиллаев нуроний жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи нуронийларга дори-дармон ва тонометр тарқатди.

Подкатегории