Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қўшма қарорига асосан жойларда бюджет тушумлари прогнозининг бажарилиши, бу борада мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан штаб йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай штаб йиғилишининг навбатдагиси Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов бошчилигида туман солиқ инспекциясида бўлди. Муҳокамада штаб аъзолари, туман солиқ инспекциясининг барча ходимлари, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Йиғилишни туман прокурори олиб бориб, бугунги кунда долзарблик касб этаётган солиқ тушумларини ўз вақтида ундириш, унинг туман, давлат иқтисодиётидаги аҳамияти ҳақида фикр юритиб, солиқларни ундиришда натижадорликка эришиш юзасидан кўрсатмалар берди.






