Уйчи туманидаги 1-сонли ИДУМнинг мажлислар залида овқатдан захарланиш ҳодисаси, ботулизм хасталиги, қизамиқ касаллигининг олдини олишда эмлашнинг аҳамияти ҳамда тумандаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят ФВБ эпидемиологи А.Абдуллаев, туман ФВБ бошлиғи А.Ахматжонов, туман СЭО ва ЖСБ бошлиғи А. Нишонов, ТТБ бошлиғи ўринбосари А. Дадахоновлар сўзга чиқишди.
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг ҳамширалари, ошпаз ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокидаги мазкур семинарда мавзу юзасидан ҳамда қизамиқ касаллигининг олдини олишда эмлашнинг аҳамияти, тумандаги қизамиқ билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Туман ФВБ бошлиғи Аъзамжон Аҳмаджонов "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да фаол қатнашиш, ис газидан сақланиш, ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш, иситиш печларидан соз ҳолатда фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.






