Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Иттифоқ МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита раҳбарлардан жавоб олдилар.
Сайёр қабулда тиббиёт, сув, электр, бандлик, контракт тўлови, кредит олиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. 27 та мурожаатдан 21 таси жойида ҳал этилди. 3 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган 3 та мурожаат тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.






