Уйчи туман ММТБга қарашли 9-мактабда "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида туман миқёсида семинар ташкиллаштирилди.
Унда тумандаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинарнинг асосий мақсади - мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш. Шу сабабдан мактабда барча синф ўқувчилари учун ўқув хоналарига ўқув дарсликлари мактаб кутубхоначиси М.Ҳайдарова, синф раҳбарлари билан биргаликда тайёр ҳолатга келтирилди.
Семинарга ташриф буюрган устозларни туман ММТБ мудири М. Мўминов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда янги 2023-2024 ўқув йили муносабати билан қутлади, фикр-мулоҳазалар билдирди.
Семинар иштирокчиларига хуш кайфият улашиш мақсадида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.






