Янгиликлар
Абдуғаффор ҳожи Режаббоев. Бу номни эшитган киши нафақат Ўнҳаятда, Уйчи туманида, вилоятда ўзгача ҳурмат, эҳтиром билан тилга олади. Бунинг боиси бор, албатта. Абдуғаффор ака ўқитувчиликдан мактаб директори, шаҳарча раиси, "Маҳалла" жамғармаси туман бўлими раиси вазифаларида виждонан ва сидқидилдан ишлаган. Бугунги кунда Уйчи тумани нуронийлар жамоатчилик кенгашининг фаоли ҳисобланади.
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т. Исматиллаев, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ. Жўраев Абдуғаффор ҳожининг фидойи меҳнатларини эътироф этиб, ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширдилар.
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун Хитой давлатидан ташриф буюрган хорижий инвесторларни қабул қилди.
Қабул давомида Хитой халқ Республикасининг Шандон провинциясидаги йирик тадбиркорлик вакиллари туманда янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишни келишиб олишди.
Хорижлик инвесторлар шу куннинг ўзида тумандаги бир қатор ишлаб чиқариш объектларида бўлиб, истиқболдаги режаларни белгилашди.
Хитойлик инвестор Чанг Юн Сонг, Қи Ю Хиа, Уйчи туманида фаолият олиб бораётган " Уйчи чемикал" МЧЖ ҚК раҳбари Чи хоним, туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдуллаев, инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Н.Абдумаликовлар билан туманимиздаги бир қатор объектларда бўлишди. Улар дастлаб Ўнҳаят МФЙ ҳудудидаги “Гранд металл сервис” МЧЖда металлдан турли хил буюмлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Ахси МФЙда жойлашган "Уйчи чемикал" МЧЖ ҚК ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН
15-Муборак сайлов округидан халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, ЎзХДП туман кенгаши фаоли, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Дилмурод Жўраев ғайратли ва фидойи депутатлардан. У сайловчилардан тушган ҳар бир мурожаатни ўрганиб, ижобий ечим топилишида фаоллик кўрсатмоқда.
Муборак МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаати қисқа вақт ичида ҳал этилди – 300 метр йўл асфальтланди. Фуқаролар ташаббуси билан йўл четлари бетонлаштирилиб, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Уйчи туман ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев томонидан туман ИИБ биносида фуқаролар учун қабул ўтказилди.
Қабул давомида 15 нафар фуқаро томонидан олди-берди, бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ҳимоя ордери олиш, сектор ҳудудида электр токининг паст ҳрлатда ёниши ва симларни алмаштириш масаласида мурожаатлар тингланди. Мазкур мурожаатлар юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, электр бўйича туман ТЭТК бошлиғи томонидан ўрганиш ишлари бошланди.
Шу куни Ахси МФЙдаги Юксалиш кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган "BARAKA LEATHER" MChJ ҳамда "NAFIS-CHARM " MChJ раҳбари Юсуфжон Ибрагимов билан ишлаб чиқариш жараёнлари, чет давлатларга экспорт, қўшимча фаолиятни кенгайтириш, иш ўрни яратиш ва келажакдаги режалар, муаммоли масалалар бўйича суҳбатлашди.
Сектор раҳбари ўзининг ташриф қоғози берар экан тадбиркорнинг ечилмайдиган муаммоси бўлмаслигини айтиб ўтди.
Уйчи туманда 2023 йил иккинчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 27-сонли умумтаълим мактаби тадбирлар ўтказиш учун фаоллар зали ҳамда 10 kv қуёш панеллари харид қилиш лойиҳаси 4912 та овоз тўплаганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорига асосан яъни 1200 млрд.сўм маблағ ажратилди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни талабларига асосан “D-LITE ENERGY” масъулияти чекланган жамияти билан 2023 йил 27 июлда №458-6-86-ХT/2023-сонли электрон шартнома имзоланган. Бугунги кунда мактабга 10 kv қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.






