ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН

15-Муборак сайлов округидан халқ депутатлари Уйчи  туман Кенгаши депутати, ЎзХДП туман кенгаши фаоли, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари  Дилмурод Жўраев ғайратли ва фидойи депутатлардан. У сайловчилардан тушган ҳар бир мурожаатни ўрганиб, ижобий ечим топилишида фаоллик кўрсатмоқда.

Муборак МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаати қисқа вақт ичида ҳал этилди – 300 метр йўл асфальтланди. Фуқаролар ташаббуси билан йўл  четлари бетонлаштирилиб, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.