Ғофуржон Ҳотамов раҳбарлигидаги “Девдас ороли” фермер хўжалиги миришкорлари 47,5 гектар майдонда ғалла етиштириб, 80 центнердан ошириб ҳосил олдилар. 31,8 гектар майдондаги пахтадан ҳам мўл ҳосил олиш ниятидалар.
Одилжон Шермирзаев раҳбарлигидаги “Одил оқ олтин файз” фермер хўжалиги азаматлари 33,5 гектар майдонда пахта етиштиришмоқда. Бу йил жамоа лафзи ҳалоллари 35 гектар майдондаги буғдойдан юқори ҳосил олишди. Аъзоларга 25 тонна буғдой тарқатилди. Ҳозирга қадар 20 гектар пахта майдонида дефолиация якунланди.
“Муниса зиё нур” фермер хўжалиги (раҳбари Мухторжон Валиев) азаматлари 10 гектар майдондаги ғўзани агротехника қоидалари асосида парваришлаб, дефолиация тадбирларини намунали ўтказиш ҳаракатидалар.
Нуронийлар мазкур фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, ҳосилга барака тиладилар.
Абдулбоқи ШОҒЛАРОВ,нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси.






