Уйчи туманидаги 6-сонли терговга қадар ҳибсга олиш хонасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассиси Ж.Қосимов, ҳибсхона бошлиғи, подполковник Б.Авазов, Ахси жоме масжиди имоми О.Абдулматов, Ахси МФЙ нуронийси Б.Эсоновлар қатнашдилар.

Муассасада байрам дастурхони безатилиб, Жийдакапа маданият маркази ходимлари томонидан маданий хизмат кўрсатилди. Хонанда Ш.Тоштанов ижросида қўшиқлар янгради.

Меҳмонлар томонидан эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч тинчлик ва осойишталик эканлиги тўғрисида гапирилиб, юртимизда яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, соғлом ҳаёт кечириш, шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги таъкидланди. Якунда муассаса учун янги китоблар совға қилинди.