Туман ИИБ бошлиғи бошчилигидаги йиғма отряд “қизил” тоифага киритилган Кесканёр маҳалласида бўлди. Маҳаллада 663 та хонадон, 826 та оилада 3165 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўрганиш давомида аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлинди. Ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ ва бошқа мурожаатлар тингланди. Улар томонидан йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ масалалар мутасадди раҳбарлар ва тегишли ташкилотларга етказиш учун зарур чоралар белгиланди.
Савдо объектлари, аҳоли хонадонлари, кўча ва жамоат жойлари, маҳалла аҳолиси ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг умумий ҳамда виктимологик профилактикаси юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, визитка тарқатилди. Ушбу маҳаллада алоҳида тоифага олинган, низоли ва нотинч бўлган оилалар билан таянч пунктида профилактик суҳбат ўтказилди.






