Уйчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларидаги тиббий бригадалар фаолияти самарадорлигини тўғри ва намунали ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда бирлашмага қарашли барча КТМП, ОП, ОШП мудирлари, бош ва катта ҳамширалар, намунали тиббий бригада аъзолари иштирок этдилар.
Семинарни бирлашма координатори А.Дадаханов очди. Бирлашма бошлиғи Ф.Дедабоев аҳолини профилактик кўрик ва скринингдан ўтказиш, аниқланган касалликларни диспансер назоратига олиш ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар берди. Шундан сўнг вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази гематологи Ж.Ҳошимов, шу муассаса врач лаборанти Ж.Жўрахановларнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш, онкогематологик касалликларнинг олдини олиш учун скринингдан ўтказиш, ташхислаш ва соғломлаштириш”, Ахси ОШП оила шифокори У.Абдужалилованинг “Тиббий бригадалар аҳолиси ўртасида олиб бориладиган профилактик кўриклар ва скрининг дастурларини режалаштириш ва бажарилишини таъминлаш”, туман КТМП акушер-гинекологи Н.Шерматованинг "Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонининг олдини олиш бўйича скрининг дастурларини амалга ошириш” мавзуларидаги маърузалари тингланди.






