Уйчи тумани 23-мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” нодавлат таълим муассасасига янги ўқув йили учун ўқувчилар қабули давом этмоқда.
Бугун 1-11-синфлар учун 60,100 метрга, 1 км.га югуриш, турникда тортилиш, тарих фанидан оғзаки, она тили ва адабиёт, инглиз тилидан тест синовлари бўлиб ўтди. Ҳозирда 124 нафар талабгордан 81 нафари ўқишга қабул қилинди.






