Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-сонли фармойишига асосан Уйчи туманида ҳам инфратузилмани яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙнинг "Шалдирама" кўчасида 515 миллион сўм маблағ эвазига 1068 метр йўлга асфальт бетон қопламаси ётқизилди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари ишни сифатли бажариб, объектни қисқа муддатларда топширдилар.

Бир неча йиллик орзулари ушалганидан маҳалла аҳли беҳад мамнун.

Уйчи туманининг 1-секторида жойлашган Бўёғон МФЙда саккизта кўча мавжуд бўлиб, 4250 нафар аҳоли истиқомат қилади. Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш ва розилигини таъминлаш йўлида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ПҚ-408-сонли қарор ижроси таъминланиб, маҳалла инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. 140 миллион сўм маблағ эвазига 52 та темир-бетон таянч, 250 кВАли янги трансформатор ўрнатилди, 1,2 км. сим кабеллари тортилди. Маҳалла биносида катта ҳажмда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳудудда саноат, тадбиркорлик, ҳунармандчилик кун сайин ривожланмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Каримов олти ойлик фаолият таҳлили билан бирга, келгусида амалга ошириладиган вазифаларга ҳам тўхталди. Йиғилиш иштирокчилари маҳалла бешлигининг фаолиятига баҳо бериб, истиқболдаги режаларни белгилаб олдилар.

Неъматилла РАҲИМОВ,"Маҳалла" ХЖФ Уйчи туман бўлинмаси раиси.

Шу кунларда мамлакатимиз ҳудудида "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбири бўлиб ўтмоқда.

Уйчи туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Зилзила ва бошқа фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш, муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усулларни ўргатиш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи” ташкил этилди.

Жумладан, Беруний маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйларда ўтказилган мазкур ўқув-машқлари давомида мавзу юзасидан фуқароларга кенг тушунчалар берилди.

НамДУ қошидаги Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумида "Оқ йўл сенга, битирувчи!" тадбири бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Собиров, С.Аҳмадалиева, техникум директори, вилоят Кенгаши депутати Н.Мамасолиева битирувчи ёшларга оқ йўл тилаб, дипломларни тантанали тарзда топширдилар.

Маълумот учун, жорий йилда техникумни спорт фаолияти турлари бўйича 70 нафар талаба битирди. Шундан 16 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига мушарраф бўлди.

Уйчи туман маданият ва туризм бўлими томонидан маданий хизмат кўрсатилди.

Erkin iqtisodiy zona, maxsus ilmiy-texnologik zona, turistik-rekreatsion zona, erkin savdo zonasi, maxsus sanoat zonasi, kichik sanoat zonasi, texnopark ishtirokchisi bo‘lgan yuridik shaxslar, klasterlar, ularning alohida bo‘linmalari (kichik tadbirkorlik sub’ektlarini qo‘shgan holda) O’zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasining 2021 yil 11-oktyabrdagi 10-mb-son qaroriga 109/4-son ilovasi 4-korxona (miz) shakli (choraklik) Davlat statistika hisobotini hisobot davridan keyingi oyining 20-sanasidan kechiktirmay elektron tarzda taqdim etishni eslatadi. Uychi tuman statistika bo‘limi tel: 48-21-545

Подкатегории