Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-сонли фармойишига асосан Уйчи туманида ҳам инфратузилмани яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙнинг "Шалдирама" кўчасида 515 миллион сўм маблағ эвазига 1068 метр йўлга асфальт бетон қопламаси ётқизилди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари ишни сифатли бажариб, объектни қисқа муддатларда топширдилар.
Бир неча йиллик орзулари ушалганидан маҳалла аҳли беҳад мамнун.






