Янгиликлар
Уйчи туманидаги "Ҳунармандлар маркази"да тадбиркор Рислиқхон Жўраева томонидан амалга оширилаётган касаначилик ва миллий ҳунармандчилик, каштачилик намуналари кўрилди.. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова ҳамда вилоятимиздаги барча туманлардан ташриф буюрган хотин-қизлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосарлари Уйчи тумани тажрибасига юқори баҳо бердилар.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева иштирок этди.

Уйчи туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев Кесканёр МФЙ ёшлари билан учрашди.
Унда ёшлар томонидан 13 та мурожаат келиб тушди. 6 та қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди ва масъул ташкилотларга йўналтирилди.
Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини жойида ҳал этиш ва уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва аҳоли билан суҳбатлашди.
Гумбаз МФЙда 900 миллион сўм маблағ эвазига 3 км. масофада тоза ичимлик суви тармоғи тўлиқ янгиланмоқда. “Келажак мегастрой” МЧЖ томонидан “Боғ” ва “Сарой” кўчаларида амалга оширилаётган ишлар тўлиқ якунланса, 2200 дан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланади. Обод, Мирзаравот, Исломобод МФЙларда ҳам бир қатор кўчалар асфальтланди, Хизиробод МФЙнинг учта кўчасидаги 1815 метр йўл асфальтлашга тайёрланмоқда.
Арзонлаштирилган ярмаркалар аҳоли фаровонлигига хизмат қилади
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ишчи гуруҳи, Уйчи тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, солиқ инспекцияси ҳамкорлигида марказий бозорда ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати ва нарх-навоси ўрганилди.
Хусусан, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар нархлари назорат тартибида ўрганилиб, сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилди.
Шунингдек, бозор маъмурияти ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига ярмаркалар доимий фаолият юритиши, озиқ-маҳсулотлари тўлиқ ва сифатли бўлиши лозимлиги тўғрисида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходими, Наманган вилояти ИИБ, Уйчи тумани ИИБ ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида ҳозирги кунда кенг оммалашиб бораётган, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган жиноятлар, кибержиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва фош этиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Ушбу турдаги жиноятларни фош этишдан кўра олдини олиш, "шахсий хавфсизлик қоидалари” ҳақида муҳим тавсиялар бериб ўтилди.
“Банк пластик карта кодини ҳеч кимга бермайман” шиори остида кибермаконда содир этилаётган жиноятлар ва уларни олдини олиш ҳақида тушунчалар берилди.






