Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва аҳоли билан суҳбатлашди.
Гумбаз МФЙда 900 миллион сўм маблағ эвазига 3 км. масофада тоза ичимлик суви тармоғи тўлиқ янгиланмоқда. “Келажак мегастрой” МЧЖ томонидан “Боғ” ва “Сарой” кўчаларида амалга оширилаётган ишлар тўлиқ якунланса, 2200 дан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланади. Обод, Мирзаравот, Исломобод МФЙларда ҳам бир қатор кўчалар асфальтланди, Хизиробод МФЙнинг учта кўчасидаги 1815 метр йўл асфальтлашга тайёрланмоқда.






