Уйчи туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари Уйчи деҳқон бозорида нарх-наволарни ўрганишди.

Туман ҳокимининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, гўшт маҳсулотлари расталарида бўлиб, сотувчи ва харидорлар, бозор маъмурияти билан суҳбатлашишди ҳамда таклиф, мулоҳазаларни тинглашди.

🔰 "Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

▫️Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди  Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

▫️Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар (юридик шахслар) сони 1 467 тани ташкил этган.

Фарғона водийси вилоятлари бўйича 2022 йилда автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар сони:

▫️Фарғона вилояти – 132 та▫️Андижон вилояти – 72 та▫️Наманган вилояти – 59 та

Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги  Мирзаравот МФЙнинг  “Мирзаравот” кўчасидаги  1600 метр ички йўлга асфальт бетон қопламаси ётқизилмоқда.

Айни вақтда   туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 3 та коток, битта укладчик, 6 та самосвал, 12 нафар ишчи кучи жалб қилинган бўлиб, бугуннинг ўзида асфальт бетон қопламаси тўлиқ ётқизилиши режалаштирилган.

Аҳоли кўп йиллик орзулари ушалиб, йўллари равон бўлаётганидан беҳад мамнун

Ижтимоий тармоқда ғалла майдонлари ёқиб юборилгани бўйича қўйилган постга

Мазкур мурожаат ўрганилганда, “Уйчи элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖга қарашли ғалладан бўшаган дала майдонлари ёқиб юборилганлиги аниқланди.  Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан жавобгарлик масаласи белгиланди. Фермер хўжалиги иш юритувчиси Н.Турсуновга чора кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган Низомга мувофиқ, сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.

Юқоридагидек ҳолат аниқланса, туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 рақамига хабар берилишини сўраймиз.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Подкатегории