Ижтимоий тармоқда ғалла майдонлари ёқиб юборилгани бўйича қўйилган постга
Мазкур мурожаат ўрганилганда, “Уйчи элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖга қарашли ғалладан бўшаган дала майдонлари ёқиб юборилганлиги аниқланди. Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан жавобгарлик масаласи белгиланди. Фермер хўжалиги иш юритувчиси Н.Турсуновга чора кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган Низомга мувофиқ, сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.
Юқоридагидек ҳолат аниқланса, туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 рақамига хабар берилишини сўраймиз.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.






