Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев сектор ҳудуди яшовчи ёшлар ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашди.

Унда ёшлар етакчиларига маҳалаллардаги ишсиз, кам даромадли ёшларни аниқлаб, ғалла майдонларидан бўшаган экинзорларни уларга қўшимча даромад олиши учун берилишини, ҳар бирининг муаммосини ижобий хал этиш лозимлигини кўриб чиқилди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини жойида ҳал этиш ва  ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.

Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, янги ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Уйчи туман ҳокимлигида бўлиб ўтган бугунги муҳокама йиғилиши ҳам айни шу долзарб масалага бағишланди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев маҳалла ҳоким ёрдамчилари билан ўтказган муҳокама йиғилишида ички имкониятлардан оқилона фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш орқаи ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича келгусидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

15 июндан 15 июлгача давом этаётган мазкур ойлик доирасида Уйчи туман электр таъминоти корхонасида кўргазмали ва амалий семинар ўтказилди.

Туман ФВБ, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган семинар давомида хавфсизлик техникасига риоя қилиш ва унинг тартиб-қоидалари тушунтириб ўтилди.

“Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан  2022 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Маданият ва туризм вазирлиги томонидан жами 32 та махсус автотранспорт воситаси (Дамас) харид қилинди. Ушбу автотранспорт воситаларидан 2 таси  жорий йилнинг 3 июль куни тантанали равишда Уйчи ва Чуст туманлари маданият ва туризм бўлимларига топширилди.

Уйчи туман Исломобод маҳалла фуқаролар йиғини Исломобод кўчасига қўшимча 250 кВА бўлган янги трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Бундан ташқари, Исломобод маҳалласига умумий 72 дона темир бетон таянчлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда. Умумий 2 км. масофага янги тармоқ қуриш режалаштирилган.

Вилоятдаги барча туман, шаҳарларда ҳам Фармойишга асосан ишлар олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали

Подкатегории