Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев сектор ҳудуди яшовчи ёшлар ҳамда ёшлар етакчилари билан учрашди.

Унда ёшлар етакчиларига маҳалаллардаги ишсиз, кам даромадли ёшларни аниқлаб, ғалла майдонларидан бўшаган экинзорларни уларга қўшимча даромад олиши учун берилишини, ҳар бирининг муаммосини ижобий хал этиш лозимлигини кўриб чиқилди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини жойида ҳал этиш ва  ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.