27 июнь - “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан "Танҳо" тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда тумандаги ОАВ ва блогерлар вакиллари, жамоатчи мухбирлар ва фахрийлар қатнашдилар.

Тадбирда  туман ҳокими Ш.Мусаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Мирзамова, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, ЎзЛиДЕП туман кенгаши раиси М.Бўронова иштирок этиб, самимий тилаклар билдиришди. ОАВ, блогер ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман ММТБ,, "Намангансув таъминот” корхонасининг “Ташаккурномаси” ҳамда эсдалик совғалари билан туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Қамбаров, “REALIST24.UZ“, “Наманганим бугун”, “Uychi e'lon 24” расмий каналлари раҳбарлари Сардор Исаков, Шукуржон Ҳакимбоев, Умаржон Мирҳакимовлар тақдирланишди.

Туман маданият бўлими хонандалари ижросидаги қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.

Ҳурматли матбуотчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари !

Ҳозирги тарихий жараёнларда аҳолимизга тезкор ва ишончли ахборот етказиб беришда, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича ёритишда ўз профессионал бурчингизни сидқидилдан адо этиб келаётган Сиз, азиз журналистларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман !

✅ Холислик ва ҳаққонийлик принципларига, қонун талабларига қатъий риоя қилиш, фуқароларнинг шаъни ва ғурури, уларнинг ўз мустақил фикрига эга бўлиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш, юксак профессионал маҳорат Сизлар учун доимо асосий фаолиятингиз мезони бўлиб қолишига ишонамиз !

❗️Эл дарди билан яшашдек жўшқин ҳаёт Сизларни асло тарк этмасин !

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

“Шодиёна” тантаналар мажмуасида ташкилланган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар жам бўлишди.

Тадбир иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов соҳа ходимларини қизғин табриклаб, уларнинг меҳнатини эътироф этди.

- Сизлар каби олижаноб касб эгаларининг саъй-ҳаракатлари, истеъдод ва маҳорати билан мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари халқимиз ҳаётига, унинг қувонч ва ташвишларига тобора яқин бўлиб, Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфасини шакллантиришда ғоят муҳим роль ўйнамоқда. Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам адолат тамойилига, ўзининг ҳаётий ва ижодий принципларига содиқ қолиш, одамларни қийнаётган камчилик ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантиришга, аввало, Сизлар каби маънавий жасорат эгаларигина қодир бўлади.

Касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман, - деди вилоят раҳбари.

Байрам тантанасида вилоятимиз медиа майдонидаги фаол иштироки, хусусан, амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритишдаги ташаббускорлиги, шунингдек, жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасидаги фидокорона меҳнатлари учун бир қатор фахрийлар, серқирра, ёш журналистлар ҳамда блогерлар ҳокимликнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали кеча куй-қўшиқларга уланди ва барчага байрамона кайфият улашди.

Яна бир бор байрам муборак бўлсин, қадрли ОАВ вакиллари!

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлар ажратиб берилмоқда.

Бугун 4-сектордаги Р.Раҳимов номли ММТП  ҳудудида жойлашган “Ҳумоюн саховати” фермер хўжалигининг буғдойдан бўшаган салкам 5 гектар ер майдони эҳтиёжманд, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган  23 нафар фуқарога ажратиб берилди.  

-Туман бўйича 2700 нафардан ортиқ кам таъминланган оила деҳқончилик қилиши орқали даромадини ошириш имконияти яратилади, -дейди туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўшмаклашиш бўлими бошлиғининг маҳаллабай ишлаш ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ҳусниддин Аҳмедов.-    3806 та оилага 250 килограмдан 951 тонна буғдой, 20 тадан 76100 дона сомон преси берилади.

Таъкидлаш керакки, аҳолига ер ажратиш чора-тадбирларида туманнинг барча маҳаллалари тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.

Подкатегории