27 июнь - “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан "Танҳо" тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда тумандаги ОАВ ва блогерлар вакиллари, жамоатчи мухбирлар ва фахрийлар қатнашдилар.
Тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Мирзамова, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, ЎзЛиДЕП туман кенгаши раиси М.Бўронова иштирок этиб, самимий тилаклар билдиришди. ОАВ, блогер ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман ММТБ,, "Намангансув таъминот” корхонасининг “Ташаккурномаси” ҳамда эсдалик совғалари билан туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Қамбаров, “REALIST24.UZ“, “Наманганим бугун”, “Uychi e'lon 24” расмий каналлари раҳбарлари Сардор Исаков, Шукуржон Ҳакимбоев, Умаржон Мирҳакимовлар тақдирланишди.
Туман маданият бўлими хонандалари ижросидаги қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.






