Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлар ажратиб берилмоқда.
Бугун 4-сектордаги Р.Раҳимов номли ММТП ҳудудида жойлашган “Ҳумоюн саховати” фермер хўжалигининг буғдойдан бўшаган салкам 5 гектар ер майдони эҳтиёжманд, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган 23 нафар фуқарога ажратиб берилди.
-Туман бўйича 2700 нафардан ортиқ кам таъминланган оила деҳқончилик қилиши орқали даромадини ошириш имконияти яратилади, -дейди туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўшмаклашиш бўлими бошлиғининг маҳаллабай ишлаш ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ҳусниддин Аҳмедов.- 3806 та оилага 250 килограмдан 951 тонна буғдой, 20 тадан 76100 дона сомон преси берилади.
Таъкидлаш керакки, аҳолига ер ажратиш чора-тадбирларида туманнинг барча маҳаллалари тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.






