Янгиликлар
Айни вақтда Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар водийси” тематик паркининг ёзги амфитеатрида 62-Халқаро гуллар фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.
Фестивал ғолиб-совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ва концерт дастури байрамона кайфиятда ўтмоқда.
2 млн. 300 минг гул шайдоларию, 30 дан ортиқ мамлакатнинг 10 минглаб сайёҳларига мезбон бўлган мазкур фестивалда фаол иштирок этган ва олий ўрин соҳибларига айланганлар — “Жентра” ҳамда "Монзо" автомашиналари билан тақдирландилар.
Хусусан, “Ҳокимликлар ўртасида энг яхши ландшафт дизайн” — Норин тумани ҳокимлиги.
“Бошқарма ва ташкилотлар ўртасида энг яхши ландшафт дизайн” — Ҳудудий электр тармоқлари Наманган вилояти бош бошқармаси.
“Гул автопарадида энг яхши безатилган автомобиль” - "Чортоқ минерал вотер" МЧЖ қўшма корхонаси
“Энг яхши дизайнер гулчи” — Нуриддинов Ойбеклар энг олий ўринга эга бўлишди.






