Уйчи туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев Мустақиллик МФЙ ёшлари билан учрашди.

Унда ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди ва масъул ташкилотларга йўналтирилди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини жойида ҳал этиш ва  уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.

Учрашувда 1- сектор ҳудудидаги ёшлар етакчилари иштирок этиб, ёшларнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан ўзларига бир қатор вазифаларни белгилаб олдилар.

Шахсий ҳаётингизда фойдали бўлган психологик билимларни ўрганишни хоҳлайсизми? Ҳаётда энг бахтли ва идеал аёл бўлишни ният қилгансиз, шундайми?  Қайнона-келин муносабатлари, аёллик жозибаси, фарзанд тарбиясидаги онанинг ўрни, ўзини англаш ва севиш,  суюкли келин бўлиш сирлари, бахтли бўлишнинг сиз билмаган йўллари.

Бугун Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Жийдакапа маданият марказида ташкил этилган психологик тренингда айни шу мавзуларда сўз борди. “Бахт манзиллари” психологик марказ раҳбари Хуршида Қўчқорова томонидан ташкилланган тренинг машғулотлари тумандаги барча маҳаллалардан таклиф қилинган хотин-қизлар вакилларига манзур бўлди.

Тадбир ниҳоясида туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева фаол иштирокчиларни рағбатлантирди. Куй-қўшиқлар тадбирга янада файз киритди.

16 июнь, жума куни электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан

- УЙЧИ ТУМАНИДАГИ 35/10 кВли “ Ёркатай ” нимстанциясида  Т-2 2-СШ 10кВ режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 09:00 дан кеч соат 18:00 га қадар,  ф-10 кВ Ф-Атлас-2, Беруний, Мирзаравот ҳаво тармоқлари ўчиб, "Ёркатай" ,"Файзиобод", "Чўртук" ,"Гумбаз", "Исломобод", "Овчибулоқ"  МФЙлари ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз !

“Ишонч телефони” 1154 +998692287583+998694821755

Маълумки, Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан ҳафтанинг шунба куни белгиланган секторларда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Сайёр қабулнинг навбатдагиси 2023 йил, 17 июнь шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача ўтказилади. Унда Бюронинг шаҳар-туманлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқармадан ҳудудларга бириктирилган таркибий тармоқлар раҳбарлари иштирок этишади. 🔵 Сайёр қабуллар қуйидаги манзилларда ўтказилади: 🔷 Наманган шаҳар, "Шарқ тонги ” МФЙ биносида, (3-сектор); 🔷 Наманган тумани, “Кўл бўйи ” МФЙ биносида, (3-сектор) ; 🔷 Тўрақўрғон тумани, “Ибрат ” МФЙ биносида,(2-сектор) ; 🔷 Косонсой тумани, “Замондош " МФЙ биносида,(4-сектор); 🔷 Поп тумани, “Темир йўл ” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Чуст тумани, “Кўк тош", МФЙ биносида, (3-сектор); 🔷 Учқўрғон тумани, "Ёғду” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Уйчи тумани, “Баландариқ” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷Норин тумани, “Саодат ” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Чортоқ тумани, “Туркистон" МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Янгиқўрғон тумани, "Ғалаба " МФЙ биносида,(4-сектор); 🔷 Мингбулоқ тумани, “Мустақиллик” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Давлатобод тумани, “Гулшан” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Янги Наманган тумани, “Келажак тонги ” МФЙ биносида,(4-сектор). 🔵 Ҳурматли фуқаролар! Сизларда суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлаш, Бюро органлари билан боғлиқ муаммолар, мурожаатларингиз бўлса сайёр қабулга келишингиз сўралади. Ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолмайди, жойида тезкорлик билан ҳал қилиш чоралари кўрилади. 🔷 Сайёр қабулга марҳамат! Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси

Президент Фармони билан республика ҳудудларида 2023-2024 йилларда ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ўтказиладиган кўргазмаяар, фестиваллар ва халқаро конференцияяар рўйхати тасдиқланди.

Жумладан, Наманган вилоятида 2023 йил августда Чуст туманида "Дўппи тикдим ипаклари тиллодан" республика миллий дўппилар кўргазма-ярмаркаси;

2024 йил октябрь ойида Наманган шаҳрида "Ёғоч ўймакорлиги санъати" фестивали бўлиб ўтади.

Подкатегории