Уйчи туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев Мустақиллик МФЙ ёшлари билан учрашди.

Унда ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди ва масъул ташкилотларга йўналтирилди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини жойида ҳал этиш ва  уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.

Учрашувда 1- сектор ҳудудидаги ёшлар етакчилари иштирок этиб, ёшларнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан ўзларига бир қатор вазифаларни белгилаб олдилар.