Маълумки, Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан ҳафтанинг шунба куни белгиланган секторларда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Сайёр қабулнинг навбатдагиси 2023 йил, 17 июнь шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача ўтказилади. Унда Бюронинг шаҳар-туманлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқармадан ҳудудларга бириктирилган таркибий тармоқлар раҳбарлари иштирок этишади. 🔵 Сайёр қабуллар қуйидаги манзилларда ўтказилади: 🔷 Наманган шаҳар, "Шарқ тонги ” МФЙ биносида, (3-сектор); 🔷 Наманган тумани, “Кўл бўйи ” МФЙ биносида, (3-сектор) ; 🔷 Тўрақўрғон тумани, “Ибрат ” МФЙ биносида,(2-сектор) ; 🔷 Косонсой тумани, “Замондош " МФЙ биносида,(4-сектор); 🔷 Поп тумани, “Темир йўл ” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Чуст тумани, “Кўк тош", МФЙ биносида, (3-сектор); 🔷 Учқўрғон тумани, "Ёғду” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Уйчи тумани, “Баландариқ” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷Норин тумани, “Саодат ” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Чортоқ тумани, “Туркистон" МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Янгиқўрғон тумани, "Ғалаба " МФЙ биносида,(4-сектор); 🔷 Мингбулоқ тумани, “Мустақиллик” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Давлатобод тумани, “Гулшан” МФЙ биносида,(3-сектор); 🔷 Янги Наманган тумани, “Келажак тонги ” МФЙ биносида,(4-сектор). 🔵 Ҳурматли фуқаролар! Сизларда суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлаш, Бюро органлари билан боғлиқ муаммолар, мурожаатларингиз бўлса сайёр қабулга келишингиз сўралади. Ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолмайди, жойида тезкорлик билан ҳал қилиш чоралари кўрилади. 🔷 Сайёр қабулга марҳамат! Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси