Шахсий ҳаётингизда фойдали бўлган психологик билимларни ўрганишни хоҳлайсизми? Ҳаётда энг бахтли ва идеал аёл бўлишни ният қилгансиз, шундайми? Қайнона-келин муносабатлари, аёллик жозибаси, фарзанд тарбиясидаги онанинг ўрни, ўзини англаш ва севиш, суюкли келин бўлиш сирлари, бахтли бўлишнинг сиз билмаган йўллари.
Бугун Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Жийдакапа маданият марказида ташкил этилган психологик тренингда айни шу мавзуларда сўз борди. “Бахт манзиллари” психологик марказ раҳбари Хуршида Қўчқорова томонидан ташкилланган тренинг машғулотлари тумандаги барча маҳаллалардан таклиф қилинган хотин-қизлар вакилларига манзур бўлди.
Тадбир ниҳоясида туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева фаол иштирокчиларни рағбатлантирди. Куй-қўшиқлар тадбирга янада файз киритди.






