Янгиликлар
Ёшлар куни” олдидан Уйчи туманида ташкил этилган фестиваль минглаб йигит-қизларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирди.
Туман маданият маркази очиқ саҳнасида бўлиб ўтган гала-концертда "Ниҳол" мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева, туман маданият бўлимининг таниқли санъаткорлари ва умидли ёш хонандалар иштирок этдилар.
Жорий ўқув йилида тумандаги мактабларнинг 11-синфини 2073 нафар йигит-қиз битириб, улардан 95 нафари олтин, 14 нафари кумуш медаль олишга муваффақ бўлди. Бу бахтли ёшларга медаллар тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионлари Жамолиддин Неъматиллаев, Муроджон Ҳамидов, уч карра жаҳон чемпиони Зебо Носирова, беш ташаббус бўйича стол теннисидан ўтказилган мусобақанинг республика босқичи ғолиби Салмон Ўсарбоевлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Фестивалда туман ҳокими Ш.Мусаев, сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Уйчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 31-оилавий поликлиникасида навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди.
Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган кўрикда тор доирадаги мутахассислар қатнашиб, беморларга зарур тавсиялар беришди. Нуронийларга алоҳида эътибор қилинди. Тиббий кўрик хонадонларда ҳам ташкил қилинди
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Sizlarni 20-iyun kuni soat 19:30 da Uychi tumani markazida joylashgan madaniyat markazi oldida "Yoshlar oyligi" munosabati bilan bo'lib o'tadigan “Yangi O'zbekiston yoshlari, birlashaylik!” shiori ostidagi yoshlar festivaliga taklif etamiz.
Учрашув чоғида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва давлатлараро муносабатлар ривожига қўшимча туртки бериш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.






