Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, янги ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Уйчи туман ҳокимлигида бўлиб ўтган бугунги муҳокама йиғилиши ҳам айни шу долзарб масалага бағишланди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев маҳалла ҳоким ёрдамчилари билан ўтказган муҳокама йиғилишида ички имкониятлардан оқилона фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш орқаи ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича келгусидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.






