Уйчи туман Исломобод маҳалла фуқаролар йиғини Исломобод кўчасига қўшимча 250 кВА бўлган янги трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Бундан ташқари, Исломобод маҳалласига умумий 72 дона темир бетон таянчлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда. Умумий 2 км. масофага янги тармоқ қуриш режалаштирилган.
Вилоятдаги барча туман, шаҳарларда ҳам Фармойишга асосан ишлар олиб борилмоқда.
"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали






