Арзонлаштирилган ярмаркалар аҳоли фаровонлигига хизмат қилади
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ишчи гуруҳи, Уйчи тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, солиқ инспекцияси ҳамкорлигида марказий бозорда ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати ва нарх-навоси ўрганилди.
Хусусан, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар нархлари назорат тартибида ўрганилиб, сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилди.
Шунингдек, бозор маъмурияти ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига ярмаркалар доимий фаолият юритиши, озиқ-маҳсулотлари тўлиқ ва сифатли бўлиши лозимлиги тўғрисида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.






