Уйчи туманининг 1-секторида жойлашган Бўёғон МФЙда саккизта кўча мавжуд бўлиб, 4250 нафар аҳоли истиқомат қилади. Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш ва розилигини таъминлаш йўлида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ПҚ-408-сонли қарор ижроси таъминланиб, маҳалла инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. 140 миллион сўм маблағ эвазига 52 та темир-бетон таянч, 250 кВАли янги трансформатор ўрнатилди, 1,2 км. сим кабеллари тортилди. Маҳалла биносида катта ҳажмда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳудудда саноат, тадбиркорлик, ҳунармандчилик кун сайин ривожланмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Каримов олти ойлик фаолият таҳлили билан бирга, келгусида амалга ошириладиган вазифаларга ҳам тўхталди. Йиғилиш иштирокчилари маҳалла бешлигининг фаолиятига баҳо бериб, истиқболдаги режаларни белгилаб олдилар.
Неъматилла РАҲИМОВ,"Маҳалла" ХЖФ Уйчи туман бўлинмаси раиси.






