Уйчи туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабини жорий йилда 251 нафар йигит-қиз саккизта мутахассислик бўйича тамомлаб, ҳаётга йўлланма олмоқда. Улардан 26 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига, 10 нафари муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлди.

Бугун мактабда диплом топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров, мактаб директори Ҳамидахон Бозорова самимий тилаклар билдиришди.

Комилжон Неъматов, Умиджон Қорабоевлар ижросидаги қўшиқлар рақсларга уланди.