Уйчи тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2023 йил 1-ярмига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори Ахмаджон Тухтасиновнинг умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, айрим турдаги жиноятларнинг ўсиш сабаблари ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг, йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган масъулларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.