Жорий йилнинг 6 ойлик натижалари ва йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар бўйича аҳолига ҳисобот берилди.
❇️ Маҳалла ходимлари томонидан ишсизларни, биринчи навбатда, «Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилганларни бўш иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириб , аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил қилиш доимий иш режаси эканлиги тушунтириб ўтилди.






