Қишлоқ хўжалиги
“Зарбдор 40 кунлик”даги долзарб вазифалар
Бугун эрта тонгдан нуронийлар ишчи гуруҳи Уйчи туманидаги Зарбол Навоий СИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжаликларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Ўрганиш якунига бағишланган муҳокама йиғилиши "Илҳомжон Икромжон" фермер хўжалиги дала шийпонида бўлди. Фермер хўжаликларида ҳосилга ҳосил қўшиш, “Зарбдор 40 кунлик”да бажариладиган агротехник тадбирлар - ғўзани культивация қилиш, шарбат усулида суғориш, чеканка тадбирини якунлаш, бегона ўтлардан тозалаш бўйича керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.






