Уйчи тумани Беруний МФЙда 1010 та хонадон бўлиб, ҳозирга қадар 24 та хонадон эгаси ўз ташаббуси билан қуёш панели ўрнатди.
“Беруний” кўчасида яшовчи Ғанишер Азимов 34 миллион сўм маблағ эвазига 5 кВтли қуёш панели ўрнатди ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўла қондирилаётганидан мамнун. “Заррин” кўчасида яшовчи Баҳром Ўринбоев эса хонадонига 10 кВтли қуёш панелини ўрнатиб, фойдаланмоқда.
-Электрга бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда, – дейди Беруний МФЙ ҳоким ёрдамчиси Мансурбек Боймирзаев,-Аҳоли ҳамда ҳудудимиздаги барча юридик ташкилотларни ҳам қўшимча имкониятдан фойдаланишларини тавсия этяпмиз. Боиси қишки мавсумда ҳам электрга бўлган талаб яна ортади. Қуёш панели ўрнатилган хонадон ёки ташкилотда эса муаммо бўлмайди. Электр узлуксиз таъминланади.






