Уйчи туманида ижтимоий -маънавий муҳитни соғломлаштириш, "Нуроний" жамғармаси фаолияти, ижро интизоми бўйича вилоят семинари ва мулоқот бўлиб ўтди.
Йиғилишда Наманган вилоят Нуронийлар кенгаши раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, вилоят бош имом хатиби Абдулҳай Турсунов, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Аҳмаджон Алоходжаев, туман ҳокими Шуҳрат Мусаевлар сўзга чиқиб, диний вазиятни соғломлаштириш, радикализм ва мутаассибликнинг олдини олиш, "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирларини тизимли амалга ошириш, ноқонуний диний ўқишхонлик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан вазифа ва топшириқлар беришди.
Семинар давомида туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев жамғарма фаолияти ҳамда унинг истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берди.






