Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станцияси дала шийпонида вилоят семинари ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуҳамидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Якубова, туман ҳокими Ш.Мусаев, нуронийлар ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ташаббускор теримчилар иштирок этдилар.
Семинарда пахта теримини уюшқоқликда ташкиллаш, биринчи навбатда ишсиз фуқаролар бандлиги, оилалар манфаатдорлигини таъминлаш, мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун теримчиларга шарт-шароитларни яратиш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириб бориш зарурлиги таъкидланди.
Бир пиёла чой устида ташкилланган тадбир дилрабо куй-қўшиқ ва рақсларга уланди.






