Уйчи тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалардаги ёшлар муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш жараёни давомида Бўстон маҳалласида яшовчи Мубина Орипова 23-мактабгача таълим ташкилотига ишга жойланганлиги, бугунги кунда бахтли эканлиги айтиб ўтди.
Муҳаббат Аҳмаджонова бола парвариши давомида бола нафақаси бўйича муаммоларини ечиш масаласида ёрдам сўради ва унинг ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман ИИБ ходими Д.Саъдуллаева ҳамда маҳалла ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоллари ёшларнинг турли масалалари юзасидан суҳбат олиб бордилар.






